Месси «Барселона»га футболчи сифатида қайтмаслигини билдирди
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси «Барселона» раҳбарияти ва клуб атрофидаги доираларга келажаги борасидаги позициясини аниқ етказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Catalunya Radio хабарига кўра, 38 ёшли аргентиналик футболчи каталон клуби президентлигига даъвогарларнинг барчасига футболчи сифатида «Барселона»га қайтмаслигини маълум қилган. Шу билан бирга, у фаолиятини якунлагач, бошқа рол — масалан, клуб тизимида — яна келиш эҳтимолини истисно этмаяпти.
Месси «Барселона» тизимида 20 йилдан ортиқ вақт ўтказган...