Димарко Чемпионлар лигасидан кейинги асосий мақсадларини айтди
Миланнинг «Интер» клуби чап қанот ҳимоячиси Федерико Димарко Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликдан сўнг олдига қўйган режаларини очиқлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Нерадзуррилар» Европанинг энг нуфузли турнирида йўлини плей-оффнинг саралаш босқичида тўхтатди: норвегиялик «Будё-Глимт»га икки ўйин натижасига кўра 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
28 ёшли футболчи Sky Sport билан суҳбатда мавсум ҳар доим бир хил кечмаслигини таъкидлаб, ўзи учун икки катта мақсадни белгилади: «Мен доимгидек тинимсиз ишлаяпман.