Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди
Туркияда ўтказилган «Мевланакапи Гузелхисар» ва «Истанбул Юрдум Спор» жамоалари учрашувида ноодатий ҳолат юз берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода дарвозабон тўпни узоқлаштирмоқчи бўлади, бироқ у майдон узра учиб ўтаётган чайқага тегиб кетади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қуш ерга қулаганидан сўнг, ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол унинг ёнига югуриб борди. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан тезда вазиятни баҳолаб, чайқага билвосита юрак массажини қилишга киришди...