Жезуш Роналдуга дам берди ва сабаби айтилди
"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқин ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи яқин орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу учрашувда у яна таркибдан жой олмайди.
Жезушнинг сўзларига кўра, жамоа зич тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибнинг яна бир неча футболчисини асрашга қарор қилган.