Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди
«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ бу сафар ҳам омад келмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» илк бўлимнинг бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муанта гол муаллифига айланди.