Goal талқинида Чемпионлар лигасининг асосий фаворитлари янгиланди
Goal портали журналистлари плей-офф йўлланмалари учун ўтказилган стыковой раунд якунидан сўнг Чемпионлар лигаси фаворитлари рейтинги ни қайта тузди. Рўйхат тепасида ҳамон Лондоннинг “Арсенал”и турибди. Қизиғи, “канонирлар” клуб тарихида ҳали бирор марта ҳам Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритмаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Арсенал”нинг турнирдаги энг катта ютуғи 2006 йилги финал бўлиб қолмоқда: ўшанда лондонликлар ҳал қилувчи баҳсда “Барселона”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.