Гондурас терма жамоаси Россияга қарши ўйин ўтказмайди
Россия терма жамоасининг баҳорги йиғинига бир ойдан ҳам кам вақт қолди, бироқ Россия футбол иттифоқи ҳали ҳам назорат учрашувлари учун рақиблар рўйхатини расман эълон қилгани йўқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, илк рақиб деярли аниқ: Мали термаси. Африкаликлар аввалроқ келишув борлигини тасдиқлаган.
Sport24 хабарига кўра, РФУ Гондурас термасига ҳам таклиф билан чиққан. Аммо Гондурас футбол федерацияси март ойининг охирги кунида Санкт-Петербургда ўртоқлик учрашуви ўтказиш ғоясини рад этган.