Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда ютқазиб қўйди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси мусобақани тарк этишдан олдин ҳеч бўлмаса муносиб якун қилишга уринди, бироқ буни уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланднинг «Бурирам Юнайтед» клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар биринчи таймнинг дастлабки дақиқаларида тезкор икки гол уриб, ўйин тақдирини ҳал қилди, кейинроқ «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси майдондон...