Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенюхуа» «Бурирам»га ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шенюхуа» етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ кутилган натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тайланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки қисмидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди.