Слуцкийнинг «Шанхай» клубининг Чемпионлар лигасидаги якуни мағлубият билан тугади
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» плей-офф йўлланмаси учун курашдан бутунлай чиқиб қолганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият бўлди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш»нинг уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд вакили 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг аввалидаёқ икки бор дарвозани ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди.