«Ювентус» 2019 йилдан бери Чемпионлар лигасида чоракфиналга чиқа олмаяпти
«Ювентус» Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида «Галатасарай»дан ўта олмади. Лучано Спаллетти бошқарувидаги туринликлар сафарда 2:5 ҳисобида мағлуб бўлди, уй учрашувида эса 120 дақиқа якунига кўра 3:2 ғалаба қозонди. Асосий вақт тугагач «қари синьора» 3:0 ҳисобида олдинда бораётганди, аммо бу камбек йўлланма учун етарли бўлмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Европанинг топ клубларидан бири бўлиб қолаётган «Ювентус» 2019 йилдан бери Чемпионлар лигасида чоракфиналгача ҳам етиб бора олмаяпти.