Эрик Гарсия: «Барселона» чемпионлиги ўз қўлимизда, деди
«Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия Испания Ла Лигасидаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдириб, жамоа натижаси аввало ўзларига боғлиқлигини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гарсия «Реал Сосьедад»га қарши учрашувда ютқазмасликлари керак бўлганини айтди: унинг сўзларига кўра, жамоа ғалаба учун етарли иш қилди. «Жирона» билан сўнгги ўйинда эса ҳакамликдаги баҳсли ҳолатларга қарамай, «Барселона» ўзидан кутилган даражани кўрсата олмаган.
Шу билан бирга, ҳимоячи жамоа умумий ҳолати яхши эканини қайд этди.