ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун кураш қизиди
Чемпионлар лигасида плей-офф босқичининг жавоб учрашувлари ҳам ортда қолди ва энди эътибор майдондаги натижалардан кейинги навбатдаги қизиқ жараёнга — ҳафтанинг энг яхши футболчиси учун овоз беришга қаратилди. УЕФА ҳар бир ўйин ҳафтасидан сўнг махсус “Player of the Week” овозини ташкил қилади.
Маълумотга кўра, бу сафар номзодлар қаторидан «Реал» яримҳимоячиси Орелиен Чуамени, «Атлетико» ҳужумчиси Александр Сёрлот, «Будё-Глимт» вингери Йенс Ҳауге ва «Галатасарой» форварди Виктор Осимҳен ўрин олган.