Буффон ўзига ўхшатган дарвозабон номини айтди
Италия футболи афсонаси, собиқ дарвозабон Жанлуижи Буффон бугунги авлод голкиперлари орасида ўзига энг яқин услубдаги ўйинчини тилга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
"Ювентус" ва Италия терма жамоасининг собиқ посбони Буффон "Аталанта" дарвозабони Марко Карнезеккини алоҳида ажратди. Сўнгги пайтларда у топ-клублардан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тўхтамаяпти.
Буффоннинг таъкидлашича, Карнезеккида юқори даражали дарвозабон бўлиш учун зарур бўлган қўполлик ва журъат бор.