«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдунинг нега ўйнамаслигини айтди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган учрашувни ўтказиб юборишига сабаб бўлган қарорни изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд жамоаси чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан сўнг тез орада сафга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу ўйинда ҳам у рўйхатда бўлмайди.
Жезушнинг таъкидлашича, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилинган.