Эрик Гарсия «Барселона» 0:4 дан ҳам қайтиб кетишига ишонади
«Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия жамоанинг сўнгги ўйинлари ва натижалари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гарсия таъкидлашича, каталонияликлар одатда тез-тез ғалаба қозонишга ўрганиб қолган. Шу боис кетма-кет икки марта омадсиз ўйин бўлса, вазиятни чуқур таҳлил қилиш ва хатолардан сабоқ чиқариш муҳим. Унингча, бу жараён мавсумнинг ҳал қилувчи қисмида жамоани янада кучлироқ қилади.
«Биз лигада яна етакчиликни қайтардик. Кубокда ҳам вазиятни ўнглашимизга ишончим комил.