Туркияда янги юлдузлар порламоқда: Элдор Шомуродов етакчилар қаторида
Туркия чемпионати ўтган ёзда ўз сафига Европанинг кучли лигаларида тажриба орттирган бир қатор машҳур футболчиларни қўшиб олди. Дебют мавсумидаёқ юқори натижа кўрсатаётган бу ўйинчилар нафақат мухлислар меҳрини қозонди, балки клубларнинг стратегик мақсадларига эришишида асосий кучга айланди.
Шомуродов ва Асенсио: Кутилганидан ҳам аъло натижа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг "Рома"дан "Истанбул Башакшеҳир"га ўтиши мавсумнинг энг омадли трансферларидан бири деб тан олинди.