«Реал Мадрид» ёзда Грегор Кобелни сафига қўшмоқчи
«Реал» ёзги трансфер ойнасида дарвозабонлар чизиғини кучайтириш ниятида ва янги голкипер масаласини кун тартибига чиқарди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Хорхе Пиконнинг хабар беришича, Мадрид клуби Дортмунднинг «Боруссия»си посбони Грегор Кобелни трансфер қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Швейсариялик дарвозабон «қаймоқранглилар» учун бу позициядаги асосий мақсад сифатида қайд этилмоқда.
Кобел 2021 йилда «Штутгарт»дан Дортмунд клубига 15 миллион евро эвазига ўтган.