Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шенхуа” “Бурирам”га ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида “Шанхай Шенхуа” етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда “Бурирам Юнайтед”га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ “эшикни қарсиллатиб ёпиш”нинг уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида якунланди. Таиланд клуби илк бўлимнинг бошидаёқ икки бор дарвозани ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол муаллифи бўлди.