Туркияда ўйин пайти футболчи чайқага юрак массажи қилди
Туркияда бўлиб ўтган баҳс вақтида ноодатий ҳолат юз берди: ижтимоий тармоқларда «Мевланакaпы Гузелҳисар» ва «Истанбул Юрдум Спор» жамоалари ўртасидаги учрашувдан олинган видео тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кадрда дарвозабон тўпни узоқлаштирмоқчи бўлади, бироқ зарба майдон устида учиб ўтаётган чайқага тегиб кетади. Шундан сўнг ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол қуш томон югуриб боради.
«Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан вазиятга тезда мослашиб, чайқага билвосита юрак массажи қилишга киришади.