«Фрайбург» «Боруссия» Мёнхенгладбахни уйда мағлуб этди
Германия Бундеслигасининг 23-турида «Фрайбург» ўз майдонида «Боруссия» Мёнхенгладбахни қабул қилди. Учрашувда меҳмонлар тўп назоратида устунроқ кўринди, бироқ зарбаларда аниқлик етишмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
38-дақиқада стандарт вазиятдан кейин «Боруссия» ҳимояси тўпни узоқлаштира олмади ва Маттиас Гинтер учиб келган тўпни волей услубида дарвозага йўллаб, ҳисобни очди — 1:0. 74-дақиқада эса Игор Матанович рақиб жарима майдони ичида тўпни илиб кетиб, аниқ зарба билан фарқни иккитага оширди — 2:0.