Семшов: Сафонов ҳозир ПСЖнинг асосий дарвозабони деди
Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Игорь Семшов Матвей Сафоновнинг ПСЖдаги ҳозирги ўрнини юқори баҳолади. Сўнгги ўйинларда майдонга кўпроқ айнан россиялик дарвозабон тушмоқда, Льюка Шевалье эса захирада қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Семшов фикрича, Сафонов Париж клубида рақобатни ҳалол меҳнати билан ютиб чиққан. У Доннарумма кетганидан кейин Сафоновни жамоанинг “биринчи рақами” деб ҳисоблашини айтиб, аввалроқ нега унга етарли ишонч бўлмагани савол бўлиб қолаётганини таъкидлади.