Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Сафоновни мақтаб ўтди
Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Флоран Синама-Понгол Россия дарвозабони Матвей Сафоновнинг «ПСЖ»даги ўйинларини юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ветеран футболчи РПЛни мунтазам кузатмаслигини айтди, бироқ Сафонов Франция ва Европада доим диққат марказида эканини таъкидлади.
«Россиялик футболчилар Чемпионлар лигасида яхши иштирок этяпти. Худди шундай, «ПСЖ»даги Сафонов ҳам ўз ишини яхши бажаряпти», — дея унинг сўзларини РИА Новости келтирди.
2025/2026...