Чемпионлар лигасидаги омадсизликдан кейин «Интер» Кивуга маош оширади
«Интер» Чемпионлар лигасида кутилган натижани бера олмади. Милан клуби плей-офф босқичидаёқ турнир билан хайрлашди: «Буде-Глимт»га сафарда 1:3, уйда эса 1:2 ҳисобида ютқазди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, клуб раҳбарияти бош мураббий Кристиан Кивунунг ишидан мамнун. Журналист Николо Скиранинг ижтимоий тармоқлардаги хабарига кўра, Киву билан шартномани узайтириш бўйича келишув яқин: янги битим 2028 йил ёзигача мўлжалланган бўлиб, яна бир мавсумга чўзиш бандини ҳам ўз ичига олади.