«Реал» Арда Гюлерни туғилган куни билан табриклади
Мадриднинг «Реал» клуби ижтимоий тармоқларда байрамона мурожаат билан чиқди. Жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Арда Гюлер бугун 21 ёшга тўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Туғилган кунинг билан, Арда Гюлер!» — дейилади «Реал» матбуот хизмати хабарида.
Гюлер «Реал» сафига 2023 йил ёзида қўшилган. Шундан бери у 99 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол ва 23 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
«Реал» бугун кечқурун Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши уй учрашувини ўтказади.