«Барселона» АПЛдан Маркос Сенесини трансфер қилиши мумкин
«Барселона» ҳимоя чизиғини кучайтириш учун турли вариантларни кўриб чиқмоқда. The Touchline хабарига кўра, каталонияликлар «Борнмут» марказий ҳимоячиси Маркос Сенесини юқори баҳоламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик аргентиналик футболчининг ўйин услуби ўтган мавсум жамоада тўп сурган Иньиго Мартинесникига яқин, деб ҳисоблайди.
Клуб 28 ёшли Сенесини «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонига нисбатан анча арзонроқ муқобил сифатида кўрмоқда.