Буффон "Интер" ҳужумчиси Эспозито ҳақида юқори баҳо берди
Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон “Интер”нинг ёш ҳужумчиси Франческо Пио Эспозито ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Буффоннинг таъкидлашича, Эспозито мухлислар ва мутахассислар кутганидан ҳам ортиқ натижа кўрсатиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, агар ўзи “Интер”да бўлганида, таваккал қилиб айнан шу футболчига ишонч билдирган бўларди: Эспозито — ўзига хос, профессионаллиги ва камтарлиги билан ажралиб турадиган йигит.
Эспозито “Интер” академияси тарбияланувчиси саналади.