Кафанов терма жамоанинг кенгайтирилган рўйхатида дарвозабонлар кўп эканини айтди
Россия терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Виталий Кафанов миллий жамоанинг кенгайтирилган рўйхатига бир вақтнинг ўзида беш-олтита голкипер киритилганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, номзодларнинг барчаси барқарор ўйин кўрсатмоқда ва савиялари деярли тенг — танловда майда деталлар ҳал қилувчи бўлади. Кафанов баъзан жуда яхши дарвозабонлар ҳам рўйхатдан четда қолиб кетишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 2022...