Килиан Мбаппе «Реал»нинг «Бенфика»га қарши ўйинини ўтказиб юборади
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси, франсуз юлдузи Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигаси доирасида «Бенфика»га қарши бўладиган яқин учрашув учун қайдномага киритилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қироллик клуби» матбуот хизмати плей-оффнинг саралаш босқичи жавоб ўйини учун таркибни эълон қилди. Рўйхатда Мбаппе йўқ — футболчи жароҳат олгани сабабли учрашувни ўтказиб юборади.
«Реал» қайдномаси: Куртуа, Лунин, Гонсалес – Карвахал, Алаба, Трент, Каррерас, Фран Гарсия, Рюдигер, Менди ...