«Барселона» АПЛдан арзонроқ ҳимоячини нишонга олди
«Барселона» мудофаа чизиғини кучайтириш учун турли вариантларни кўриб чиқмоқда. The Touchline хабарига кўра, каталонияликлар «Борнмут» ҳимоячиси Маркос Сенесини юқори баҳоламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Сенесининг ўйин услуби жамоада ўтган мавсум тўп сурган Иниго Мартинесга яқин эканини таъкидламоқда.
Манбага кўра, клуб 28 ёшли аргентиналикни «Интер»дан Алессандро Бастонига нисбатан анча ҳамёнбоп муқобил сифатида кўрмоқда.