«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан навбатдаги ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётганди, бироқ энг яқин учрашувда ҳам унинг иштироки бўлмайди.
Жезушнинг сўзларига кўра, жамоа зич тақвимни инобатга олиб, Роналду ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилган.