Слуцкийнинг «Шанхай» жамоаси Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди
«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ у ҳам натижа бермади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг дастлабки бўлимида 11-дақиқада Гуд Кертис ҳисобни очди, 22-дақиқада эса Супханат Муента яна бир гол уриб, устунликни мустаҳкамлади.