Эксперт ПСЖ «Монако»ни бемалол енгади деб ҳисоблайди
Москва ЦСКАси собиқ футболчиси Дмитрий Кузнецов ЕЧЛ плей-офф босқичида ПСЖ ва «Монако» ўртасидаги жавоб учрашуви олдидан ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис «Монако»нинг кейинги босқичга чиқиши учун етарли асос кўрмаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, Сафонов иштирокидаги ПСЖ 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритади, «Монако»да эса ҳисобдаги кичик фарққа қарамай имконият деярли йўқ.
Эслатиб ўтамиз, илк баҳсда Париж клуби 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.