Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади
Аргентинанинг «Ривер Плейт» клубини бошқариб келаётган Марсело Гальярдо жамоани тарк этиш қарорини қабул қилди. Клуб расмий сайти бу ҳақда баёнот эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис 26-февраль куни «Банфилд»га қарши чемпионат учрашувидан сўнг лавозимини топширади. Унинг ихтиёрий истеъфоси жамоанинг сўнгги натижалари қониқарсиз экани билан изоҳланмоқда: «Ривер Плейт» ҳозирда турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.
Гальярдо мураббийлик фаолияти давомида «Ривер Плейт» билан икки бор ишлаган.