"Странджа" турнирида бугун тўққиз нафар боксчимиз рингга чиқади
Болгариянинг София шаҳрида анъанавий 77-чи “Странджа” халқаро турнири қизғин давом этмоқда. Бугунги дастурда Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар боксчиси рингга кўтарилиши режалаштирилган бўлиб, кун давомида мухлисларни қизиқарли ва кескин тўқнашувлар кутмоқда.
Бу куннинг ўзига хос жиҳатларидан бири — -60 кг вазн тоифасида қизларимизнинг ўзаро баҳси ҳам ўтказилиши. Яъни рингда бир-бирига рақиб бўлса ҳам, бу беллашув барибир Ўзбекистон бокси учун ютуқ — чунки кейинги босқичга барибир ўзимиздан бир вакила йўл олади.