Слуцкийнинг “Шанхай Шеншуа”си Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Шанхай Шеншуа” 7-тур якунларига кўра плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси “Бурирам Юнайтед”га қарши майдонга чиқиб, турнир билан хайрлашиш олдидан ҳеч бўлмаса ижобий натижа кўрсатишга уриниб кўрди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда тайландликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Бурирам Юнайтед” биринчи бўлимнинг аввалидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди: 11-дақиқада Гуд Кўртис...