Буффон «Интер» ҳужумчиси Эспозито ҳақида илиқ фикр билдирди
Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон «Интер»нинг ёш ҳужумчиси Франческо Пио Эспозито ҳақида гапириб, унинг салоҳияти кўпчилик кутганидан ҳам юқори эканини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«У сизнинг барча кутганингиздан ҳам ошиб тушади. Агар мен “Интер”да бўлганимда, таваккал қилиб, унга ишонч билдирардим. У алоҳида йигит — ўта камтар, ҳақиқий профессионал», — дея Буффоннинг сўзларини Nerazzurri Society келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Эспозито «Интер» академияси тарбияланувчиси.