Марсел мухлислари клуб натижаларидан кўра хакерлардан хавотирда
Французнинг «Марсел» клуби оғир даврни бошдан кечирмоқда: турли мусобақалардан эрта чиқиб кетишлар, бош мураббий билан хайрлашув ва спорт директори ҳам кетиш ҳақида ўйлагани жамоа атрофидаги вазиятни янада таранғлаштирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Муаммолар бунинг билан тугамади. Клубнинг расмий сайтига киберҳужум уюштирилиб, натижада сайт ва клуб билан қандайдир тарзда алоқада бўлган юз минглаб фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари интернетга сизиб чиққанлиги айтилаяпти.