Дешам Аргентина ЖЧ-2022 да ёрдам кўрганига ишонмайди
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам 2022 йилги жаҳон чемпионати якунлари ва Аргентина ғалабаси атрофидаги баҳсларга яна бир бор тўхталди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўша мундиал финалида айнан Аргентина французларни мағлуб этганди: 120 дақиқа давомида ҳисоб 3:3 бўлиб қолган, пенальтилар сериясида эса “альбиселесте” аниқроқ ҳаракат қилган.
Дешамнинг таъкидлашича, Аргентина рақиблари дарвозасига турнир давомида берилган ягона чинакам баҳсли пенальти Польшага қарши...