Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шеньхуа” “Бурирам”га ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида “Шанхай Шеньхуа” етти тур якунунда плей-оффга чиқиш имкониятдан маҳрум бўлганди. 8-турда “Бурирам Юнайтед”га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ “эшикни қарсиллатиб ёпиш” ҳам насиб этмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Бурирам Юнайтед” биринчи таймнинг бошидаёқ икки бор аниқ зарба йўллади: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта рақиб дарвозасини ишғол қилди.