«Галатасарай»да футболчиларга маош тўлашда жиддий муаммо бор
«Коньяспор»га қарши кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» ичидаги муаммолар ҳақида гап-сўзлар кучайди. TR24 хабарига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, бу ҳолат кетма-кет уч ой давом этмоқда. Клуб расмийлари эса вазият юзасидан изоҳ бермаётгани матбуот ва мухлислар эътиборини янада оширяпти.
Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари анча шубҳа остида қолаётганини таъкидлади.