Слуцкий бошчилигидаги Shanghai Shenhua Buriramга ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-офф умидларини йўқотган «Shanghai Shenhua» 8-турда «Buriram United»га қарши ҳеч бўлмаса турнир билан муносиб хайрлашишга уриниб кўрди. Бироқ Леонид Слуцкий жамоаси бу сафар ҳам истаган натижага эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тайланд клуби учрашувни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. «Buriram United» биринчи бўлимнинг дастлабки қисмидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди.