"Странджа". Иккинчи дастурда боксчиларимиз қандай натижа қайд этишди?
Болгариянинг София шаҳрида анъанавий 77-чи “Странджа” халқаро турнири қизғин паллага кирган. Кечаги куннинг 2-дастур жанглари ҳам якунланди ва Ўзбекистон терма жамоаси учун бу қисм анча муваффақиятли кечди: рингга чиққан беш нафар боксчимиз ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Энг катта эътибор, албатта, -85 кг вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Акмалжон Исроиловга қаратилди. У мусобақадаги юришини ирландиялик Натан Ожога қарши бошлади. Рақиб ҳам қараб турмади, муносиб қаршилик кўрсатишга уринди.