"Ньюкасл" голлар шоусида "Қорабоғ"ни яна мағлубиятга учратди (видео)
Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига йўлланма берувчи плей-офф босқичида навбатдаги жавоб учрашувлари ҳам якунланди. Англияда бўлиб ўтган баҳсда “Ньюкасл Юнайтед” ўз майдонида “Қорабоғ”ни қабул қилди ва сергол, очиқ ҳамда томошабоп ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Аслида, интриганинг катта қисми илк учрашувдаёқ ҳал бўлиб бўлган эди. Чунки биринчи баҳсда “Ньюкасл” рақибини 6:1 ҳисобида мағлуб этган ва амалда кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйганди. Шу сабаб жавоб ўйинида англияликлар босимсизроқ...