«Бавария» Фликни 61 ёшга тўлиши билан табриклади
Ханс-Дитер Флик ҳозирда «Барселона»ни Испания Ла Лигаси доирасида «Вильярреал»га қарши уй учрашувига тайёрламоқда. Сешанба куни немис мутахассиси 61 ёшни қарши олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу муносабат билан Мюнхеннинг «Бавария» клуби ижтимоий тармоқларда Фликка табрик йўллади. «Туғилган кунинг билан, Ханси», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Флик 2019–2021 йилларда «Бавария» бош мураббийи бўлиб ишлаган. Унинг даврида мюнхенликлар икки марта Бундеслигада чемпион бўлди...