Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай» АЧЛда сўнгги ўйинда ютқазди
«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш»нинг иложи чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам» биринчи бўлимнинг аввалидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди.