Криштиану Роналду Линдси Воннни ижтимоий тармоқда руҳлантирди
Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубида тўп сураётган футбол юлдузи Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда америкалик тоғ чанғичиси Линдси Воннни қўллаб-қувватлади. Спортчи 2026 йилги қишки Олимпиадада оғир жароҳат олгани айтиламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
41 ёшли португалиялик ҳужумчи Вонннинг матонатини алоҳида таъкидлаб, у забт этган чўққилар ҳам унинг кучи билан тенг келмаслигини ёзди. Роналду спортчини курашни давом эттиришга чақириб, “афсоналар доим қайта туради” деган мазмунда мурожаат қолдирди.