Аргентина чемпионати федерация можароси ортидан танаффус олади
Аргентина чемпионатида бир ҳафталик танаффус эълон қилинди: 9-тур учрашувлари кейинроқ санада ўтказилади. Бунга мамлакат футбол федерацияси атрофида яна бир бор кўтарилган коррупция ва молиявий шубҳалар сабаб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эътиборлиси, 7 ва 8-тур ўйинлари режа бўйича ўтади, пауза эса айнан 9-турга тўғри келади. Тақвимга кўра, бу тур 5–8 март кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Қарор 5 март куни AFA президенти Клаудио Тапиа трибунал олдида жавоб бериши кутилаётгани билан боғланмоқда.