Агуэро Артетанинг «Арсенал»даги ишига юқори баҳо берди
«Манчестер Сити»нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро Лондоннинг «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Микел Артета ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳозирда «канонирлар» АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Улар «шаҳарликлар»дан беш очко олдинда бормоқда, бироқ «Сити»нинг битта ўйини захирада.
Агуэро Артета ўз салоҳиятини исботлаганини таъкидлади: мураббий майдонда нима қилишни аниқ биладиган, тартибли ва кучли жамоа шакллантирди, натижада «Арсенал» мунтазам равишда чемпионлик учун курашмоқда.