Луис Энрике матбуот анжуманида ташлаб кетилган сумкадан чўчиди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида «Монако»га қарши жавоб учрашуви олдидан журналистлар билан учрашди. Матбуот анжумани давомида у ўтирган жойи яқинида эгасиз сумкани кўриб қолиб, ўрнидан турди ва уни текшириб кўришга яқинлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мураббий сумкани қўлига оларкан, ҳазил аралаш: «Бу сумкада нима бор? Ичида бомба борми ёки нима?» деди.
Кўп ўтмай шубҳали кўринган сумканинг эгаси топилди — у залда ҳозир бўлганлардан бири экани маълум бўлди.